Ўзбекистонда хориж инвестициялари иштирокидаги корхоналар сони ортмоқда
Маълумки, корхоналар миллий иқтисодиётнинг асосий ишлаб чиқариш бўғини ҳисобланади. Мамлакатимизда барқарор ва самарали иқтисодиётни шакллантириш мақсадида хорижий инвестиция асосида ҳам корхоналар сонининг ортиб бораётгани ўзининг ижобий натижаларини намоён этмоқда.
Хусусан, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 17 минг 188 та корхона фаолият юритмоқда.
Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони сўнгги 5 йилда 1,8 баробарга ошган. Улардан 4 минг 134 таси қўшма ва 13 минг 54 таси хорижий корхоналар.
Гулноза Бобоева, ЎзА