Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда халқаро даражадаги шахматчи аёллар сони ортмоқда
15:25 / 2026-02-24

Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси, халқаро мусобақаларда юқори натижалар қайд этиб келаётган Мадинабону Халилова халқаро спорт устаси унвони учун белгиланган норматив талабларни муваффақиятли бажарди.

Мазкур натижа шахматчи қизимизнинг сўнгги йиллардаги изчил меҳнати, халқаро турнир ва чемпионатлардаги, юқори савиядаги мусобақалардаги барқарор иштироки ҳамда кўрсаткичлари самараси ҳисобланади.

– Ҳозирги вақтда аёллар ўртасида халқаро тоифадаги спорт устаси унвонига эга шахматчилар сони 15 нафарни,  халқаро гроссмейстер унвонини қўлга киритганлар эса 7 нафарни ташкил этади. Халилованинг улар сафига қўшилгани қувончли воқелик бўлди. Бу, халқаро гроссмейстерлик учун муҳим қадам экани билан аҳамиятлидир, – дейди Ўзбекистон шахмат федерацияси етакчи мутахассиси Бахтиёр Жумаев.

Шу ўринда яна бир гапни айтиш лозимки, яқинда маҳоратли шахматчимиз Умида Омонова халқаро гроссмейстерлик унвонининг барча талабларини бажарди. Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш учун ФИДEга тақдим этилди. Бу, яқин кунларда аёл гроссмейстерларимиз сони 8 нафарга ортишидан далолат.

Т.Рўзиев, ЎзА