Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда волейболнинг ривожи янги босқичга кўтарилмоқда
12:46 / 2024-10-02

Шу кунларда юртимизда меҳмон бўлиб турган Халқаро волейбол федерацияси (FIVB) президенти Ари Грасса бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икромов ва Ички ишлар вазири, Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов билан учрашди.

Юртимизда волейболни ривожлантириш борасида олиб борилаётган лойиҳалар, оммавийлигини ошириш бўйича ўтказилаётган мусобақалар, маҳаллий мутахассисларнинг тажрибасини ошириш мақсадида ташкил этилаётган семинарлар, терма жамоаларимизнинг рейтинги анча юқорилагани ва хорижлик мураббий жалб этилгани хусусида сўз юритилди. 

Шунингдек, мулоқот давомида 2025 йил юртимизда ёшлар ўртасида ўтадиган Осиё ўйинларига тайёргарлик ишлари олиб борилаётгани, Олимпия шаҳарчаси барпо этилаётгани, ўйинлар дастуридан волейболнинг жой олгани унинг ривожи йўлида муҳим туртки бўлиши таъкидланди. 

Т.Рўзиев, ЎзА