Мамлакатимизнинг туристик салоҳияти кундан-кун ошиб, тарихий қадамжоларимиз реставрация қилинмоқда. Янги меҳмонхоналар, юқори тезликдаги темир йўл маршрутлари, ички авиарейслар ва янгиланган маданий диққатга сазовор жойлар саёҳатчилар учун бетакрор имкониятларни яратмоқда.
Буларнинг барчаси тарихий ва маданий меросимизнинг чексиз бойлигини кашф этаётган сайёҳларни жалб қилишга ёрдам бермоқда.
Хусусан, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида қарийб 8,6 миллион нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 2,8 миллион нафарга ошган.
Уларнинг сони мамлакатлар бўйича қуйидагича:
Қирғизистон – 2,4 миллион,
Қозоғистондан – 2 миллион,
Тожикистон – 1,9 млн,
Россия – 757,1 минг,
Афғонистон – 343,6 минг,
Туркманистон – 275 минг,
Хитой – 176,9 минг,
Туркия – 129,9 минг,
Ҳиндистон – 55,8 минг,
Корея Республикаси – 35,2 минг нафар.
Шунингдек, бошқа давлатлардан 400 минг нафардан ортиқ фуқаролар туристик мақсадларда мамлакатимизга келган.
Гулноза Бобоева, ЎзА