Ўзбекистонда театрлар сони 22 йилда 10тага кўпайган
Театр — ибратхона. Уларнинг инсон маънавий камолотидаги ўрни беқиёс.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган театрлар сони 50 тани ташкил этган.
Театрлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан биттага ошган. Йўналишлар бўйича: драма театри – 24 та, қўғирчоқ театри – 11 та, мусиқали театр – 10 та, ёш томошабинлар театри – 4 та, опера ва балет театри – 1 тани ташкил этади.
Йиллар кесимида театрлар сони таҳлил қилинганда, 2000 йилда 40 та, 2010 йилда 42 та, 2020 йилда 49 тани ташкил этган.
ЎзА