Ўзбекистонда сув ресурслари ҳисобини юритиш бўйича ягона назорат тизими жорий қилинади
Давлатимиз раҳбарининг «Сув ресурсларини аниқ ҳисобга олиш тизимини йўлга қўйиш ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича маъмурчиликни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Қайд этилишича, ҳужжатда барча фойдаланилган сув ресурслари ҳисобини юритиш бўйича ягона автоматлаштирилган назорат тизимини жорий қилиш кўзда тутилган.
Сув хўжалиги вазирлиги республика ҳудудидаги барча сув ресурслари, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳасида фойдаланилган сув ресурслари ҳисобини юритиш ва улардан самарали фойдаланишни назорат қилиш бўйича ягона махсус ваколатли давлат бошқаруви органи этиб белгиланади.
Шунингдек, 1 июлга қадар тажриба тариқасида туманларда камида биттадан намунали қишлоқ хўжалиги корхоналари «Smart Water» («Ақлли сув») ўлчагичи ва шу каби рақамли технологиялар билан жиҳозланади.
Шу орқали уларнинг сувдан фойдаланиш ҳамда сув истеъмоли ҳисоби юритилади.
ЎзА