Aдлия вазирлигига Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОИСА) делегацияси ташриф буюрди.
Aдлия вазири А.Тошқулов КОИСАнинг Ўзбекистондаги офиси директори Шин Мюнг Сеоп бошчилигидаги делегация билан учрашувда ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилаётган “Сунъий интеллектга асосланган юридик хизмат муҳитини яратиш вa Koрея – Ўзбекистон ҳуқуқ марказини ташкил этиш” лойиҳаси ҳақида фикр алмашди.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон адлия тизимини замонавий, рақамлаштирилган вa халқаро стандартларга мувофиқ ривожланишига хизмат қилиши қайд этилди.
Лойиҳа натижаларини бутун республика миқёсида жорий этиш, яъни уни адлия тизимининг барча бўғинларида самарали қўллаш мақсадида лойиҳа жамоавий тарзда, тизимдаги барча ташкилотлар иштирокида амалга оширилади.

Бу лойиҳа адлия тизимининг янги босқичга чиқишига, фуқароларга юридик хизматларни янада қулай вa шаффоф шаклда тақдим этишга ҳамда сунъий интеллект технологияларини амалиётга самарали жорий этишга хизмат қилади.
Корея вакили мазкур лойиҳа юзасидан тадқиқот ишлари Ўзбекистонда Адлия вазирлиги билан ҳамкорликдаги энг йирик тадқиқот лойиҳаси эканлигини таъкидлади.
Учрашувда КОИСА жамоаси томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари муҳокама қилинди.
Томонлар 2026 йилда бошланиши режалаштирилган лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш вa ривожлантириш учун ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.
Н.Абдураимова, ЎзА