Ўзбекистонда сўнгги 10 йилликда газеталар сони 283 тага камайган
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда фаолият юритган газеталар сони 366 тани ташкил этган.
Йиллар кесимида фаолият юритган газеталар сони: 2010 йилда – 649 та, 2011 йилда – 658 та, 2012 йилда – 637 та, 2013 йилда – 602 та, 2014 йилда – 609 та, 2015 йилда – 620 та, 2016 йилда – 606 та, 2017 йилда – 602 та, 2018 йилда – 589 та, 2019 йилда – 460 та, 2020 йилда – 366 тани ташкил этмоқда.
ЎзА