Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекистонда соғлом овқатланиш миллий Концепцияси”ни қабул қилиш таклиф этилмоқда
17:42 / 2024-10-25

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси юртимизда миллат генофондини сақлаш умумдавлат миқёсидаги вазифага айланганини қўллаб-қувватлайди. Миллат генофонди унинг бетакрорлиги, ўзига хослигини англатиши баробарида, бу бетакрорлик, ўзига хослик ушбу миллат тарихий ривожланишнинг муайян даврлари билан боғланганини намоён этади.

Партия мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларида болаларнинг сифатли, хавфсиз овқатланишини таъминлаш – миллат генофондини сақлашнинг асоси эканини таъкидлаган ҳолда бир қатор вазифаларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришни таклиф этмоқда.

Хусусан, аҳолининг тиббий маданиятини оширишни жадаллаштириш, “Оилавий шифокор” тизимини кучайтириш, шифобахш доривор гиёҳларни саноат асосида етиштириш, “Ўзбекистонда соғлом овқатланиш миллий Концепцияси”ни қабул қилиш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, гени ўзгартирилмаган маҳсулотларни оммалаштириш, мактабгача ва бошланғич таълимда компьютер саводхонлигига оид машғулотлар ўтказилмаслиги таклифи билан чиқиш, электрон сигареталар, снюслар ва таркибида никотин аралашмаси бўлган бошқа турдаги воситаларни тақиқлашга қарши қаратилган қонун қабул қилиш илгари сурилмоқда.

Партиянинг бу каби таклифлари миллат генофондини асраш, ёш авлодни соғлом қилиб вояга етказишга хизмат қилади.

М.Комилова, ЎзА