Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда радиоизотоплар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
15:57 / 2025-10-16

«Gamma Systematics» лойиҳаси миллий соғлиқни сақлаш экотизимининг янги бўғини бўлади

Тиббиётда инқилобий ўзгаришлар узоқ технологик изланишлар ортидан юзага келади. Ўзбекистон илм-фан олами ана шундай тарихий босқични қарши олди: 2027 йилга бориб мамлакатда тиббий радиоизотоплар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Бу нафақат соғлиқни сақлаш тизими учун, балки бутун минтақадаги илмий салоҳият учун бурилиш нуқтасидир.  

Мазкур ташаббус куни кеча бўлиб ўтган “Ядро энергетикаси ва ядро технологияларининг замонавий муаммолари” номли халқаро конференция доирасида эълон қилинди. Тадбирда «Gamma Systematics» компанияси томонидан қиймати 15 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган лойиҳа тақдим этилди.  

Лойиҳа мақсади Ўзбекистонда замонавий радиоизотоп ишлаб чиқариш мажмуасини барпо этиш. Шунда мамлакат ўзининг диагностика ва терапияда қўлланиладиган ядро тиббиёти маҳсулотларини мустақил ишлаб чиқара олади. Бу эса импортга қарамликни камайтириб, замонавий даволаш усулларини ҳар бир бемор учун яқинлаштиради.  

—Бизнинг мақсадимиз фақат янги технологияни яратиш эмас, балки уни ҳар бир инсон ҳаёти учун фойдали қилишдир, — дейди «Gamma Systematics» асосчиларидан бири, тадбиркор ва меценат Равшан Убайдуллаев.  

Унинг фикрича, бу лойиҳа Ўзбекистонни Марказий Осиёда ядро тиббиётининг илғор марказларидан бирига айлантиради.

Янги ишлаб чиқариш мажмуаси Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физика институти кўмагида амалга оширилади. Режага кўра, 2027 йил бошида замонавий Циклотрон мажмуаси ишга тушади. Бу комплекс орқали онкологик, юрак ва аутоиммун касалликларда ишлатиладиган радионуклидлар ишлаб чиқарилади.

Бундан ташқари, лойиҳа соғлиқни сақлаш тизимида юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, илмий тадқиқотлар базасини кучайтириш ва тиббий инновацияларни экспортга йўналтириш имконини беради.  

–Радиоизотоплар ишлаб чиқариш бу – ядро тиббиётининг юраги. Бизнинг мақсад замонавий диагностика ва даволаш усулларини аҳолига барқарор етказиш ва Ўзбекистоннинг технологик мавқеини мустаҳкамлаш, — дейди «Gamma Systematics» директори Саид Рустамов.  

Форум доирасида давлат идоралари, илмий марказлар, таълим ва бизнес вакиллари ядро тиббиёти ривожининг стратегик йўналишларини, халқаро ҳамкорлик ва экспорт салоҳиятини муҳокама қилдилар.

Ядро тиббиётининг ривожи бу фақат янги техника ёки илмий кашфиётгина бўлиб қолмай, аввало, инсон ҳаёти, саломатлиги ва келажаги учун тикилаётган катта сармоя ҳамдир.  

Қолаверса, «Gamma Systematics» ташаббуси Ўзбекистон Президенти томонидан белгилаб берилган илм-фанни иқтисодиёт билан уйғунлаштириш, юқори технологияли тиббий инфратузилмани ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни чуқурлаштириш стратегиясига тўлиқ мос келади. 

Шу билан биргаликда, лойиҳа миллий иқтисодиёт ривожига, малакали кадрларни тайёрлашга ҳам улкан ҳисса қўшади, янги ишлаб чиқариш занжирларини яратади, юқори қўшимча қийматли маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантиради ва барқарор ўсишни таъминлайди.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/fpCn2OjkGNk" title="O‘zbekistonda radioizotoplar ishlab chiqarish yo‘lga qo‘yiladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Эшмирзаева, ЎзА