Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда пул ўтказмалари учун ҳақ тўлаш хизматлари нархлари 0,2 фоизга арзонлашди
15:06 / 2022-08-03

Давлат статистика қўмитаси жорий йилнинг июль ойида пул ўтказмалари учун ҳақ тўлаш хизматлари нархлари бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг июль ойида пул ўтказмалари учун ҳақ тўлаш хизматлари нархлари июнь ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 0,2 фоизга арзонлашган. Пул ўтказмалари учун ҳақ тўлаш хизматлари нархлари йил бошидан буён ўртача 1 фоизга ошган.

Қолаверса, пул ўтказмалари учун ҳақ тўлаш хизматлари нархлари 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда, яъни, бир йилда ўртача 2,7 фоизга ошгани кузатилган. Шу йилнинг июль ойида бошқа молиявий хизматлар нархлари июнь ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 7,1 фоизга ошган.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-май ойларида келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари 4,19 миллиард долларни ташкил этади. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 61 фоизга (1,58 миллиард доллар) ошган. «Сбербанк» Ўзбекистонга рублда текин пул ўтказмаларини йўлга қўйган. Маълум бўлишича, 0 фоизли комиссия банкнинг мобил иловаси орқали амалга ошириладиган пул ўтказмалари учун қўлланади. Қирғизистонга кунига 150 минг, Ўзбекистонга эса 50 минг рублгача комиссиясиз пул ўтказиш мумкин бўлади.

ЎзА