Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда Патент вакиллари ассоциацияси тузилди
14:43 / 2023-08-19

Интеллектуал мулк ривожининг янги босқичи сифатида бир қатор патент вакилларининг ташаббуси билан Патент вакиллари ассоциацияси ташкил қилинди.

Тузилма Адлия вазирлигидан нодавлат нотижорат ташкилот сифатида рўйхатдан ўтказилди.

Адлия вазирлиги Интеллектуал мулк департаментида Патент вакиллари ассоциациясининг гувоҳномаси тантанали равишда топширилди.

Мазкур ассоциацияни тузишдан асосий мақсад — патент вакиллари фаолиятини янада ривожлантириш ҳисобланади. Улар ўртасида ҳамкорлик ва маълумот алмашинувини кенгайтириш, бу орқали уларнинг интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги ролини оширишдир. 

Ассоциация соҳадаги мавжуд муаммоларни ўрганган ҳолда уларни ижобий ҳал этишга кўмаклашишга ҳаракат қилади. 

Учрашувда патент вакиллари ўз тақдимотлари билан қатнашди. Хусусан, ассоциация раиси Мадина Турсунова “Интеллектуал мулк объектлари бозорининг ривожланиши учун давлат ва тадбиркорнинг ҳамкорликдаги самарали механизмини яратишда патент вакилларининг ўрни” мавзусида тақдимот қилиб, мазкур бирлашма ташкил этилишининг бугунги кундаги аҳамияти, долзарблиги, ўз олдига қўйган вазифалари ҳамда кутилаётган натижалар ҳақида сўз юритди.

Шунингдек, патент вакиллари соҳадаги муаммолар, амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга эътибор қаратиб, ўз таклифларини билдирди.

Н.Абдураимова, ЎзА