Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари сони ортди
17:12 / 2025-11-21

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошида мамлакатда фаолият юритаётган ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари сони 845 тани ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 2021/2022 ўқув йилига нисбатан 18 тага ёки 2,2 фоизга кўпайган.

Таълим ташкилотларининг таркиби қуйидагича шаклланди:

касб-ҳунар мактаблари — 334 та

техникумлар — 272 та

коллежлар — 147 та

академик лицейлар — 92 та

Статистик маълумотларга кўра, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари таркибида касб-ҳунар мактаблари энг юқори улушни эгаллаган.

Ҳамроз Баянов, ЎзА