English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда оилани мустаҳкамлаш, хотин-қизларни ҳимоя қилиш ва гендер тенгликка аҳамият қаратилмоқда
10:02 / 2026-01-23

Сенатга “БМТ-аёллар” тузилмасининг Ўзбекистондаги мамлакат дастурий менежери Зелиха Уналди ташриф буюрди.

Сенат Раиси Танзила Норбоева билан учрашувда  Ўзбекистоннинг “БМТ-аёллар” тузилмаси билан ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, мамлакатда гендер тенгликни илгари суриш ва хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш бўйича навбатдаги тадбирлар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва гендер тенгликни таъминлаш масалаларига устувор аҳамият қаратилаётгани таъкидланди.

Бу борада “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва 2030 йилгача мўлжалланган Гендер тенгликка эришиш миллий стратегиясини амалга ошириш, норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, ҳар қандай камситишларга йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Учрашувда 2026 йилда Ўзбекистон раислик қилаётган Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқотини ривожлантириш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.

“Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар” кампанияси якунига доир таклиф ва ташаббуслар асосида келгусида дастурларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва гендер тенгликни ривожлантиришга қаратилган қўшма ташаббусларни амалга оширишга тайёр эканини билдирди.

Н.Абдураимова,

ЎзА