Президентимизнинг жорий йил 27 январдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида тегишли ташкилотларга рақамли хизматлар улушини босқичма-босқич ошириш учун зарур инфратузилма билан таъминлаш ва сифатли алоқа ва интернет хизматлари қамровини, шунингдек, “Электрон ҳукумат” тизими хизматларидан фойдаланиш кўламини кескин кенгайтириш борасида қатор вазифалар белгилаб берилган.
Белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида Давлат кадастрлари палатаси раиси ўринбосари Абдулазиз Юнусов ЎзА мухбирига куйдагиларни маълум қилди.
– Юқорида номи келтирилган ҳужжат ижросини таъминлаш юзасидан халқаро йўллар бўйида жорий йилда хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этиш учун белгиланган ер майдонларини аукцион савдоларга чиқарилиши юзасидан қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, халқаро йўл бўйидан Yerelektron AATга киритилган ер участкалари сони 352 тани ташкил этади.
Ер майдони 54,3 гектардан иборат. Шуни ҳам айтиш жоиз, аукцион савдоларига чиқарилган ер участкалари сони 173 та майдони 23,7 гектардан иборат. Аукцион савдоларида юқори нарх белгиланиб сотилган ер участкалари сони 48 та майдони 11,4 гектарни ташкил этади. Мазкур сотилган ер участкаларининг қиймати 1112,2 миллионни ташкил этади.
Шунингдек, нодавлат умумтаълим муассасаларини қуриш учун Yerelektron AATгa киритилган ер участкалари сони 73 та майдони 24 гектардан иборат. Шундан ваколатли ташкилотлар томонидан кўриб чиқилаётганлар сони ер участкалари майдони 9,8 гектарни ташкил этади. Рад этилган ер участкалари сони 22 та майдони 3,9 гектардан иборат. Аукцион савдоларига чиқарилган ер участкалари сони 28 та майдони 10,8 гектарни ташкил этади.
Бундан ташқари, йил бошидан бери нодавлат мактабгача таълим муассасаларини қуриш учун Yerelektron AATгa 68 та майдони 15,7 гектардан иборат ер участкаси киритилган. Шундан 25 та майдони 5 гектар ер участкаси рад этилган. Аукцион савдоларига чиқарилган ер участкалари сони 20 та майдони 5,1 гектарни ташкил этади.
Шаҳноза Маматуропова, ЎзА