Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда нефть-газ захираси 40 йилга етади, кейин-чи?
09:56 / 2022-12-16

Юртимизда 300га яқин нефть-газ конлари мавжуд бўлиб, уларнинг захираси 40 йилга етиши аниқланган. Шу билан бирга, уран хомашёси бўйича ҳам 15 йилга етадиган захира мавжуд. Ҳозирги кунда тахминан 50 млрд. куб атрофидаги газ бор. Бу ҳақда Геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси вакили Эркин Назаров "OʼzLiDeP пресс-клуби"нинг навбатдаги сонида маълум қилди.

Назаров бундан кейин ҳам геология қидирув ишлари амалга ошириш натижасида яна захиралар йилдан-йилга топилиши мумкинлигини таъкидлади.  

«Бу 40 йилда захирамиз тугайди, деган гап эмас. Ҳар йили геология қидирув ишлари амалга оширилади ва нефть, газ, уран ва бошқа хомашёлар бўйича тўлиқ захиралар аниқланиб борилади», дея қўшимча қилди қўмита вакили.  

 

 ЎзА