Ўзбекистонда молиявий хизматлар ҳажми ортмоқда
2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 916 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди. Мазкур кўрсаткич хизматлар соҳасида барқарор ўсиш сақланаётганини англатади.
Таҳлилларга кўра, ҳисобот даврида энг юқори ўсиш суръати молиявий хизматлар соҳасида кузатилиб, 123,7 фоизни ташкил этди. Шунингдек, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 122,6 фоизга, ижара хизматлари эса 119 фоизга ўсди.
Соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 115,3 фоизга, меъморчилик ва муҳандислик хизматлари 115,2 фоизга ошган. Транспорт хизматлари 112,9 фоиз, савдо хизматлари 113,3 фоиз, бошқа хизматлар эса 113,1 фоизлик ўсишни намоён этди.
Шу билан бирга, компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш хизматлари 112,8 фоиз, шахсий хизматлар 112 фоиз, кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар 111,7 фоизга ўсди. Яшаш ва овқатланиш хизматлари 109,3 фоизни, таълим соҳасидаги хизматлар эса 108,8 фоизни ташкил этди.
Ҳамроз Баянов, ЎзА