Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда миллий манфаатларга асосланган прагматик ва кўп векторли ташқи сиёсат олиб борилади
11:04 / 2023-04-06

Сенат ялпи мажлисида Ўзбекистон ташқи сиёсатида миллий манфаатларга асосланган, чуқур ўйланган ва прагматик сиёсат олиб борилаётгани қайд этилди.

– Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида дўстона қўшничилик ва яқин ҳамкорлик даражасини янги поғонага олиб чиқди, – деди Сенат Раиси Танзила Норбоева. – Давлатимиз раҳбари ташаббуси ва саъй-ҳаракати билан қўшни мамлакатлар билан чегаравий масалалар самарали тарзда ҳал қилинди. Савдо-иқтисодий ва гуманитар алоқаларнинг ривожланиши учун қулай шароитлар яратилди.  

Халқ дипломатиясининг ривожланиши, Ўзбекистон халқи бошқа халқлар билан тинч-тотув, дўстона, хавфсиз шароитда яшаши, хорижий мамлакатлар, айниқса, қўшни давлатларга эмин-эркин бориб-келиши, қон-қариндошлик ришталарини мустаҳкамлаши, мамлакат инвестиция муҳити яхшиланиши учун кенг имкониятлар яратади.  

Энг муҳими, Ўзбекистон ўз халқи фаровонлиги йўлида бундан кейин ҳам фақат ва фақат миллий манфаатларга асосланган прагматик ва кўп векторли ташқи сиёсатни олиб боради.  

Барча ислоҳотлар бир мақсадга – ҳар бир инсоннинг ушбу юртда эркин яшаши ва баркамол ривожланиши учун зарур шарт-шароитларни яратишга қаратилган.  

– Умуман олганда, Конституцияни янгилаш эҳтиёжи ҳам айнан амалга оширилган ўзгаришлардан келиб чиқмоқда. Сифат жиҳатдан ривожланишнинг янги босқичига кўтарилган давлат ва жамият учун янги конституциявий макон зарур эди. Эришилган натижаларни, кафолатланаётган ҳуқуқ ва эркинликлар давомийлигини таъминлаш, уларга бўлган ёндашувнинг ўзгармаслиги ва барқарор бўлиши учун ҳам уларни ишончли ҳимоясини Конституцияда мустаҳкамлаш муҳим, – деб алоҳида таъкидлади Сенат Раиси. 

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган катта вазифаларни бажариш учун янги Конституция мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилади.  

 

Н.Абдураимова,  

Н.Ҳайдаров (фото), ЎзА