Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда меҳнат муносабатлари ривожланиши жараёни Қозоғистон ОАВда
21:29 / 2022-04-28

Қозоғистондаги энг оммабоп интернет-нашрларидан бири - «Инфозакон» саҳифаларида мамлакатимиз меҳнат муносабатлари соҳасида юз бераётган ижобий ўзгаришлар акс этган мақола чоп этилди.

Мақолада қайд этилишича, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида сўнгги 5 йил ичида ортга қайтмас хусусият касб этган Янги Ўзбекистон ислоҳотлари жараёнида инсон омилини кўзлаб йўлга қўйилган бир қатор муҳим босқичлар асносида меҳнат муносабатлари ва меҳнат бозорини ривожлантириш масаласига устувор ўрин ажратилган. 

Бунда мутасаддилар эътибори, биринчи навбатда, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, одамлар манфаатини таъминлашга йўналтирилган. Энг муҳим, айни саъй-ҳаракатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадларига мос келади.

Нашр ёзишича, Ўзбекистоннинг давлат бошқаруви соҳасидаги туб ўзгаришлар мамлакатда жамият ва давлат тараққиётининг асосий мезони сифатида намоён бўлмоқда. Ўз вақтида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, меҳнат соҳасидаги изчил, тизимли ва самарадор янгиланишларда акс этаётир.

Ғ.Хонназаров, ЎзА