Ўзбекистонда люкс сайёҳлик поездлари ишга туширилди
“Orient Silk Road Express” илк люкс поезди хорижлик сайёҳларни Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари бўйлаб олиб ўтиб, Тошкентга етиб келди, деб хабар қилади “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси.
Таъкидланишича, компания халқаро туризмни ривожлантириш мақсадида жорий йилда Германиянинг “Lernidee Erlebnisreisen” ва Англиянинг “Golden Eagle Luxury Trains” компаниялари билан ҳамкорликда 14 га яқин чартер сайёҳлик поездларини ишга туширишни режалаштирган. Чартер поездлар Австрия, Англия, Германия, Голландия, Индонезия, Ирландия, Испания, Канада, Люксембург, Малайзия, АҚШ, Франция ва Швейцариядан ташриф буюрган сайёҳларга хизмат кўрсатади.
Азиза Алимова тайёрлади, ЎзА