English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 98 657 нафарни ташкил этмоқда
10:06 / 2021-05-24

Коронавирусдан соғайганлар сони 94 минг нафардан ошди.

2021 йил 23 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 98657 (+206) нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни  сақлаш вазирлиги хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг:

12 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

6 нафари Андижон вилоятида,

4 нафари Бухоро вилоятида,

4 нафари Жиззах вилоятида,

1 нафари Қашқадарё вилоятида,

2 нафари Навоий вилоятида,

2 нафари Наманган вилоятида,

25 нафари Самарқанд вилоятида,

4 нафари Сирдарё вилоятида,

8 нафари Фарғона вилоятида,

42 нафари Тошкент вилоятида,

96 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

Жиззах вилоятида 9 нафар,

Қашқадарё вилоятида 2 нафар,

Навоий вилоятида 5 нафар,

Самарқанд вилоятида 30 нафар,

Сирдарё вилоятида 2 нафар,

Фарғона вилоятида 8 нафар,

Тошкент вилоятида 44 нафар,

Тошкент шаҳрида 113 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 94143 (+213) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3834 нафар бемор даволанмоқда.