Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 92724 нафарни ташкил этмоқда
10:10 / 2021-05-05

400 нафардан ошиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди, Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида касалланиш юқорилигича қолмоқда.

 2021 йил 4 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 92724 (+404) нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг:

2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

6 нафари Андижон вилоятида,

1 нафари Бухоро вилоятида,

6 нафари Жиззах вилоятида,

2 нафари Навоий вилоятида,

5 нафари Наманган вилоятида,

84 нафари Самарқанд вилоятида,

4 нафари Сирдарё вилоятида,

3 нафари Фарғона вилоятида,

10 нафари Хоразм вилоятида,

73 нафари Тошкент вилоятида,

208 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,

Бухоро вилоятида 5 нафар,

Жиззах вилоятида 10 нафар,

Қашқадарё вилоятида 6 нафар,

Навоий вилоятида 2 нафар,

Наманган вилоятида 6 нафар,

Сурхондарё вилоятида 5 нафар,

Фарғона вилоятида 5 нафар,

Хоразм вилоятида 9 нафар,

Тошкент вилоятида 38 нафар,

Тошкент шаҳрида 189 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 88535 (+277) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3534 нафар бемор даволанмоқда.