Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 114 039 нафарга етди
10:10 / 2021-07-07

Кеча юртимизда 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами касалликдан вафот этганлар сони 758 нафарни ташкил қилди.

2021 йил 6 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 114 039 (+471) нафарни ташкил этмоқда.  

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

26 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

10 нафари Андижон вилоятида,

12 нафари Бухоро вилоятида,

51 нафари Жиззах вилоятида,

15 нафари Қашқадарё вилоятида,

10 нафари Навоий вилоятида,

15 нафари Наманган вилоятида,

37 нафари Самарқанд вилоятида,

20 нафари Сирдарё вилоятида,

19 нафари Сурхондарё вилоятида,

20 нафари Фарғона вилоятида,

10 нафари Хоразм вилоятида,

52 нафари Тошкент вилоятида,

174 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 195 нафар кишида пневмония аниқланди.

Кеча кун давомида:

Андижон вилоятида 67 нафар,

Бухоро вилоятида 15 нафар,

Қашқадарё вилоятида 15 нафар,

Самарқанд вилоятида 40 нафар,

Сурхондарё вилоятида 75 нафар,

Фарғона вилоятида 42 нафар,

Хоразм вилоятида 27 нафар,

Тошкент вилоятида 46 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 109 676 (+327) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.