Кеча юртимизда 496 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди.
2021 йил 5 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 113 568 (+496) нафарни ташкил этмоқда.
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
19 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
23 нафари Андижон вилоятида,
25 нафари Бухоро вилоятида,
45 нафари Жиззах вилоятида,
12 нафари Қашқадарё вилоятида,
10 нафари Навоий вилоятида,
24 нафари Наманган вилоятида,
49 нафари Самарқанд вилоятида,
18 нафари Сирдарё вилоятида,
21 нафари Сурхондарё вилоятида,
27 нафари Фарғона вилоятида,
21 нафари Хоразм вилоятида,
54 нафари Тошкент вилоятида,
148 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 172 нафар кишида пневмония аниқланди.
Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 39 нафар,
Андижон вилоятида 39 нафар,
Бухоро вилоятида 15 нафар,
Жиззах вилоятида 20 нафар,
Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
Навоий вилоятида 13 нафар,
Наманган вилоятида 10 нафар,
Самарқанд вилоятида 56 нафар,
Фарғона вилоятида 39 нафар,
Тошкент вилоятида 47 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 109 349 (+281) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 754 нафарни ташкил қилди.