Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 109 223 нафарни ташкил этмоқда
10:38 / 2021-06-27

Кеча юртимизда қарийб 500 нафар кишида касаллик қайд этилиб, икки нафар бемор вафот этди.

2021 йил 26 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 109 223 (+493) нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра,  янги касалланиш ҳолатларининг:

25 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 14 нафари Андижон вилоятида, 16 нафари Бухоро вилоятида, 27 нафари Жиззах вилоятида, 7 нафари Қашқадарё вилоятида, 6 нафари Навоий вилоятида, 22 нафари Наманган вилоятида, 85 нафари Самарқанд вилоятида, 14 нафари Сирдарё вилоятида, 32 нафари Сурхондарё вилоятида, 36 нафари Фарғона вилоятида, 49 нафари Хоразм вилоятида, 41 нафари Тошкент вилоятида, 119 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар, Бухоро вилоятида 12 нафар, Қашқадарё вилоятида 10 нафар, Наманган вилоятида 19 нафар, Сурхондарё вилоятида 59 нафар, Фарғона вилоятида 2 нафар, Хоразм вилоятида 17 нафар, Тошкент вилоятида 135 нафар, Тошкент шаҳрида 283 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 105 006 (+545) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 729 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3488 нафар бемор даволанмоқда.