Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 103 813 нафарга етди
10:09 / 2021-06-14

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, кеча юртимизда коронавирус тасдиқланганлар ҳам, касалликдан соғайганлар ҳам 300 нафардан ошган.

2021 йил 13 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 103813 (+303) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

6 нафари Андижон вилоятида,

9 нафари Бухоро вилоятида,

14 нафари Жиззах вилоятида,

24 нафари Қашқадарё вилоятида,

1 нафари Навоий вилоятида,

6 нафари Наманган вилоятида,

11 нафари Самарқанд вилоятида,

2 нафари Сирдарё вилоятида,

32 нафари Сурхондарё вилоятида,

20 нафари Фарғона вилоятида,

4 нафари Хоразм вилоятида,

44 нафари Тошкент вилоятида,

130 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

Жиззах вилоятида 19 нафар,

Навоий вилоятида 3 нафар,

Наманган вилоятида 2 нафар,

Самарқанд вилоятида 26 нафар,

Фарғона вилоятида 3 нафар,

Тошкент вилоятида 111 нафар,

Тошкент шаҳрида 153 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 99733 (+317) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3372 нафар бемор даволанмоқда.