English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 100 335 нафарни ташкил этмоқда
10:10 / 2021-05-31

Юртимизда кеча коронавирусдан ўлим ҳолатлари кузатилмади.

2021 йил 30 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 100335 (+211) нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг:

6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

5 нафари Андижон вилоятида,

4 нафари Бухоро вилоятида,

8 нафари Жиззах вилоятида,

3 нафари Наманган вилоятида,

24 нафари Самарқанд вилоятида,

6 нафари Сирдарё вилоятида,

1 нафари Сурхондарё вилоятида,

4 нафари Фарғона вилоятида,

65 нафари Тошкент вилоятида,

85 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:Бухоро вилоятида 10 нафар,

Наманган вилоятида 12 нафар,

Фарғона вилоятида 8 нафар,

Тошкент шаҳрида 177 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 95993 (+207) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

 

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3652 нафар бемор даволанмоқда.