Кеча юртимизнинг барча ҳудудларида коронавирус аниқланиб, бир нафар бемор вафот этди.
2021 йил 18 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 105610 (+391) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг:
13 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
8 нафари Андижон вилоятида,
12 нафари Бухоро вилоятида,
27 нафари Жиззах вилоятида,
5 нафари Қашқадарё вилоятида,
3 нафари Навоий вилоятида,
7 нафари Наманган вилоятида,
60 нафари Самарқанд вилоятида,
3 нафари Сирдарё вилоятида,
66 нафари Сурхондарё вилоятида,
5 нафари Фарғона вилоятида,
5 нафари Хоразм вилоятида,
45 нафари Тошкент вилоятида,
132 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Бухоро вилоятида 10 нафар,
Қашқадарё вилоятида 24 нафар,
Навоий вилоятида 3 нафар,
Самарқанд вилоятида 15 нафар,
Сурхондарё вилоятида 39 нафар,
Фарғона вилоятида 7 нафар,
Хоразм вилоятида 2 нафар,
Тошкент шаҳрида 193 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 101311 (+293) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 718 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3581 нафар бемор даволанмоқда.