Соғлиқни сақлаш вазирлигининг берган хабарига кўра, кеча юртимизда қарийб 200 ҳолатда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати қайд этилган.
2021 йил 7 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 102163 (+199) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
7 нафари Андижон вилоятида,
5 нафари Бухоро вилоятида,
4 нафари Жиззах вилоятида,
19 нафари Қашқадарё вилоятида,
3 нафари Навоий вилоятида,
6 нафари Наманган вилоятида,
22 нафари Самарқанд вилоятида,
5 нафари Сирдарё вилоятида,
3 нафари Сурхондарё вилоятида,
3 нафари Фарғона вилоятида,
4 нафари Хоразм вилоятида,
3 нафари Тошкент вилоятида,
110 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 14 нафар,
Андижон вилоятида 24 нафар,
Қашқадарё вилоятида 12 нафар,
Навоий вилоятида 2 нафар,
Наманган вилоятида 4 нафар,
Самарқанд вилоятида 63 нафар,
Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
Фарғона вилоятида 8 нафар,
Тошкент вилоятида 83 нафар,
Тошкент шаҳрида 54 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 98129 (+268) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 699 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3335 нафар бемор даволанмоқда.