Юртимизда коронавирусдан соғайганлар сони 96 минг нафардан ошди.
2021 йил 31 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 100495 (+160) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг:
1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
5 нафари Андижон вилоятида,
3 нафари Жиззах вилоятида,10 нафари Қашқадарё вилоятида,
2 нафари Наманган вилоятида,
22 нафари Самарқанд вилоятида,
3 нафари Сирдарё вилоятида,
3 нафари Сурхондарё вилоятида,
18 нафари Фарғона вилоятида,
4 нафари Хоразм вилоятида,
23 нафари Тошкент вилоятида,
66 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
Бухоро вилоятида 3 нафар,
Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
Навоий вилоятида 5 нафар,
Наманган вилоятида 3 нафар,
Самарқанд вилоятида 59 нафар,
Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
Фарғона вилоятида 9 нафар,
Тошкент шаҳрида 47 нафар,
Тошкент вилоятида 87 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 96223 (+230) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3652 нафар бемор даволанмоқда.