Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 102 362 нафарга етди
10:17 / 2021-06-09

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, кеча юртимизда 300 нафардан ортиқ бемор соғайиб, 2 нафар бемор вафот этган.

Ҳозирда Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 102362 (+199) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

4 нафари Андижон вилоятида,

4 нафари Бухоро вилоятида,

7 нафари Жиззах вилоятида,

14 нафари Қашқадарё вилоятида,

2 нафари Навоий вилоятида,

2 нафари Наманган вилоятида,

12 нафари Самарқанд вилоятида,

3 нафари Сирдарё вилоятида,

5 нафари Сурхондарё вилоятида,

3 нафари Фарғона вилоятида,

1 нафари Хоразм вилоятида,

32 нафари Тошкент вилоятида,

110 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

Бухоро вилоятида 9 нафар,

Жиззах вилоятида 14 нафар,

Қашқадарё вилоятида 11 нафар,

Навоий вилоятида 2 нафар,

Наманган вилоятида 5 нафар,

Самарқанд вилоятида 23 нафар,

Сирдарё вилоятида 23 нафар,

Сурхондарё вилоятида 3 нафар,

Фарғона вилоятида 7 нафар,

Хоразм вилоятида 7 нафар,

Тошкент вилоятида 30 нафар,

Тошкент шаҳрида 182 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 98445 (+316) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 701 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3216 нафар бемор даволанмоқда.