Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда корейс диаспораси учун барча шароитлар яратилган
21:00 / 2021-12-18

Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси Президентларининг Сеул шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги учрашуви ҳам икки давлат учун беқиёс аҳамиятга эга.

Зеро, ўзаро мулоқот давомида икки мамлакат ўртасидаги алоҳида стратегик шерикликни чуқурлаштириш бўйича истиқболли, жиддий, глобал масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 10 дан ортиқ ҳужжат имзоланди.

Шақвкат Мирзиёев томонидан давлатларимиз ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларга алоҳида эътибор қаратилаётганини қайд этиб ўтишим керак. Бу жараёнда ҳар икки томон манфаати учун хизмат қилиб, Ўзбекистон ва Корея ўртасида кўприк вазифасини ўтаётган миллий маданият марказининг ҳам муносиб ўрни бор.
180 мингдан ортиқ корейс истиқомат қиладиган Ўзбекистонда бу диаспора учун устувор даражада шароитлар яратилган.

Давлатимиз раҳбари корейсларнинг Ўзбекистонда истиқомат қилиб келаётгани 85 йиллиги юбилейига ҳам ўзгача эътибор қаратди. Ушбу сана муносабати билан юртимизда бир қатор муҳим тадбирлар режалаштирилган.

Биз бундан буён ҳам халқларимиз жипслигини, давлатларимиз дўстлигини янада мустаҳкамлаш йўлида бор куч-ғайратимизни, тажрибамизни ишга соламиз.

Виктор ПАК, 
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати