Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда кўчмас мулкни сотиш ҳажми ўтган йилга нисбатан 7 фоизга камайди
15:39 / 2023-11-22

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ўзининг навбатдаги шарҳида кўчмас мулк бозорида юз берган ўзгаришларни таҳлил қилди. Унда қайд этилишича, жорий йил октябрь ойида кўчмас мулк савдоси 10 фоизга камайди, олди-сотди битимлари сони бир ой олдинги 23 мингтага нисбатан 21 мингтани ташкил этди.

Кўчмас мулкни сотиш ҳажми ўтган йилга нисбатан 7 фоизга камайди. Сотувлар пасайишининг энг юқори суръатлари Тошкент – 27 фоиз, Жиззах – 19 фоиз ва Сирдарё – 15 фоиз вилоятларда қайд этилди.  

Ўзбекистонда кўчмас мулк билан боғлиқ битимларнинг 51 фоиздан ортиғи Тошкент шаҳри, Тошкент, Фарғона ва Самарқанд вилоятларига тўғри келади. Октябрь ойида Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи сентябрь ойидаги 9,1 долларга нисбатан 4,4 фоизга ошиб, 1 кв.м. учун 9,5 долларни ташкил этди. Пойтахтнинг 11 та туманидан 10 тасида уй-жой ижараси нархининг ошиши қайд этилди.  

Октябрь ойида иккиламчи бозорда уй-жой нархининг ўртача ўсиши бир кв.м. учун 0,3 фоизга ошди, ўтган йилнинг октябрь ойидан буён иккиламчи уй-жой нархи деярли 20 фоизга ошди.  

Ш.Маматуропова, ЎзА