Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда “Келажак мероси”халқаро мукофоти таъсис этилади
14:50 / 2025-11-04

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Келажак мероси” халқаро мукофотини таъсис этиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Унга мувофиқ, “Келажак мероси” халқаро мукофоти таъсис этилади. 

Халқаро мукофот учун танловлар 2025 йилдан бошлаб ҳар йили қуйидаги йўналишларда ўтказиб борилади: 

а) адабиёт; 

б) маданий мерос; 

в) театр ва кино; 

г) мусиқа ва рақс; 

д) тасвирий ва амалий санъат; 

ж) мода ва дизайн; 

з) илм-фан, таълим ва рақамли технологиялар. 

Халқаро мукофотнинг ҳар бир йўналиши бўйича ғолиблар статуэтка, диплом ва 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади. 

Ғолибларга Халқаро мукофот тантанали равишда топширилади.

ЎзА