Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда катта футбол байрами бошланмоқда!
15:00 / 2022-06-01

Бугун, 1 июнь куни соат 20:00да "Пахтакор" стадионида 23 ёшгача бўлган жамоалар иштирокида Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Кун давомида эса “А” ва “В” гуруҳларидаги дастлабки учрашувлар ташкил этилади.

18:00да "Бунёдкор” стадионида ”А” гуруҳидан ўрин олган Эрон - Қатар ўйини ўтказилади. Худди шу вақтда Қаршидаги “Марказий” стадионда “В” гуруҳидаги Австралия-Қувайт баҳси ўтса, “Пахтакор” стадионида  20:30 да бошланадиган илк ўйинда вакилларимиз туркманистонликлар қаршилигини енгишга киришади.

Кунинг энг кечки баҳси 22.00 да Қаршида “В” гуруҳидаги Иордания-Ироқ “дуэли” билан якунланади.

Туркманистон ёшлар терма жамоасига қарши ўйинга ҳозирлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари кеча Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов қабулида бўлди.  

Мулоқот давомида ЎФА раҳбари ушбу мусобақанинг аҳамияти ҳақида фикр билдириб, Ватан шарафи учун курашиши, юрт обрўсини халқаро мусобақаларда муносиб ҳимоя қилиш юксак матонат талаб қилишини таъкидлади. Жамоа олдида турган асосий мақсадлардан бири Париж олимпиадасига пухта ва тизимли тайёргарлик кўриш йўлида ҳар бир футболчи меҳнатсеварликни ўзида мужассам қилиб бориши кераклиги айтилди.  

ЎзА