English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда картошка захираси етарлими?
14:25 / 2026-03-02

Картошка дунёда энг кўп истеъмол қилинадиган ва энг муҳим озиқ-овқат маҳсулотларидан бири ҳисобланади. У нафақат кундалик овқатланиш рационимизнинг ажралмас қисми, балки қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлигида ҳам катта аҳамиятга эга. Ҳозирги кунда картошка турли хил таомларни тайёрлашда кенг қўлланилиб, миллионлаб инсонларнинг асосий энергия манбаи бўлиб хизмат қилади.

Мамлакатимизда  аҳолининг картошкага бўлган талабини қондириш, ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш ҳамда маҳсулот етиштирувчиларни сифатли уруғлик билан таъминлаш бўйича тизимли ислоҳотлар  йўлга қўйилган.

Ўтган 2025 йил ҳосили учун республика бўйича жами 237 минг гектар майдонга картошка экилган, шундан 97 минг гектари фермер хўжаликлари, 140 минг гектари эса деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқалари ҳиссасига тўғри келади. Республикадаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 4 160 185 тонна картошка ҳосили йиғиб олинган. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 0,2 фоизга ўсган.

Соҳа вакиллари томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра,   2027 йилда фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида 2,5 минг тонна, 2028 йилда 27 минг тонна, 2029 йилда 147 минг тонна ва 2030 йилда 747 минг тонна юқори авлодли уруғлик картошка етиштириш режалаштирилган. Шунингдек,  жорий йил ҳосили учун картошка экиладиган майдонлар 284 минг гектарга етказилади. Ушбу майдонларда 4,5 миллион тонна ҳосил етиштириш мақсад қилинган.  

2025 йилда  Қорақалпоғистон Республикасида 113 008, Андижон вилоятида 530 666, Бухоро вилоятида 305 960, Жиззах вилоятида 126 577, Қашқадарё вилоятида 230 125, Навоий вилоятида 131 051, Наманган вилоятида 420 348, Самарқанд вилоятида 773 598, Сурхондарё вилоятида 394 525, Сирдарё вилоятида 74 871, Тошкент вилоятида 415 368, Фарғона вилоятида  480 007, Хоразм вилоятида 163 175, Тошкент шаҳрида 906 тонна картошка етиштирилган.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА