Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш учун нима ишлар қиляпмиз? (+видео)
16:28 / 2024-03-02

“Мақсад” лойиҳаси биринчи сони

Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясидаги нутқида минтақавий ва глобал миқёсда тинчликни мустаҳкамлаш, барқарор тараққиётни таъминлаш, конструктив мулоқотни кенгайтириш, шунингдек иқлим ўзгариши, озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосини ҳал қилиш, қашшоқликка барҳам бериш ва камбағалликни қисқартириш каби долзарб масалалар юзасидан қатор ташаббусларни илгари сурган эди.

Бош Ассамблея резолюциясига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси “2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш мақсадлари соҳасида миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш”ни зиммасига олган.

2015 йил БМТга аъзо 193 давлат томонидан Барқарор ривожланиш мақсадлари қабул қилинган. Жумладан, Ўзбекистон ҳам камбағалликни қисқартиришдан тортиб, озиқ-овқат хавфсизлиги-ю, таълим, соғлиқни сақлаш, экология каби муҳим йўналишларни қамраб олган барқарор ривожланишга оид ана шу 17 мақсаднинг 16 тасини амалга ошириб келмоқда.

Биринчи мақсад – қашшоқликка барҳам бериш. Шунинг учун лойиҳамизнинг илк сони айни мавзуга бағишланди. Барқарор ривожланиш марказининг Барқарор ривожланиш жараёнларини ўрганиш бўлими бошлиғи Нодир Сафаров билан суҳбатда соҳада олиб борилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва таклифлар хусусида гаплашдик.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/RHORSLhlHP8?si=Vj-dlYdyV6V0jbEP" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Муҳокамамиз марказидан камбағаллик ва қашшоқлик ўртасидаги фарқ, фуқароларда юзага келаётган моддий, маънавий етишмовчилик олдини олиш ва жаҳон тажрибасини миллий мақсадларимизга интеграция қилиш масалалари ўрин олган.

Видеони батафсил ЎзАнинг YouTube тармоғида томоша қилишингиз мумкин.

Фикрингизни билдириб боринг.

Беҳруз Худойбердиев,

Аслиддин Алижонов (видео), ЎзА