Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтишнинг афзалликлари нимада?
15:11 / 2022-12-26

Ихчам ва самарали давлат бошқаруви нима ўзи? Бунга ўтишнинг зарурати нимада эди ва бу халқимизга нима беради?

Ушбу саволлар билан Тошкент давлат юридик университети кафедра мудири, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори Бекзод Наримоновга юзландик.  

– Ўзбекистонда ҳозирги кунда давлат бошқаруви кучли марказлашув жараёнида ривожланаётган эди. Яъни марказий давлат органлари бошқарувида ваколатлар тўпланиб қолганди, – дейди Б.Наримонов. – Уларда штатлар сони жудаям кўп. Лекин айнан халқ билан ишлайдиган, қуйида аҳоли билан мулоқот қиладиган, энг қуйи тизимларда ишлайдиган ходимларнинг штатлар сони ва уларнинг ваколатлари кам эди. Шу сабабли номарказлаштириш, юқорида турувчи органларнинг ваколатларини қуйи тизимга бериш ҳамда давлат органларининг ваколатларини босқичма-босқич фуқаролик жамиятлари институтларига, хусусий секторга ҳам бериб боришга қарор қилинди.  

Бу жуда муҳим масала ҳисобланади. Очиғини тан олиш керак, давлат бошқаруви органлари фаолиятида, уларнинг функция, ваколатларида такрорланишлар бор. Бу эса ўша ташкилотларнинг ўзида шу функцияни амалга оширадиган тузилмалар фаолият юритишига сабаб бўляпти. Бу ортиқча ресурс, маблағ, куч сарфланишига олиб келяпти.  

Бундан ташқари бу аҳолининг ҳам оворагарчилигига, сарсонгарчилигига сабаб бўлади. Бундан ташқари вазирликларни ўша давлат сиёсатини юритадиган муайян соҳа бўйича етарли даражада овози йўқ эди. Бу нима дегани? Албатта, вазирликлар парламентда, ҳукуматнинг ишида, жамоатчилик олдида ҳисоб бераётган пайтда давлат сиёсатини юритаётган соҳа бўйича ва бевосита мақсадли кўрсаткичларни амалга оширишга қаратилган ўзининг ташаббусларини илгари суриши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.  

Ихчам ва самарали давлат бошқарувида халқни рози қилиш мақсад қилинган. Бу давлат бошқаруви самарадорлигининг асосий кўрсаткичи сифатида белгиланди, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича аниқ мезонлари ҳам белгилаб берилди. Булар: очиқлик, қонунийлик, натижадорлик ва давлат сиёсатини юритишдаги сифат. Бу эса ҳар бир амалга оширилаётган давлат сиёсати соҳасининг аниқ индикаторлари, аниқ кўрсаткичлари бўлишини таъминлайди.    

 

ЎзА мухбири  

Моҳигул Қосимова  

ёзиб олди