Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда IТ экспорти ҳажми жорий йилда 100 миллион долларга етказилиши кутилмоқда
16:54 / 2022-10-19

Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов IТ Паркда AҚШ Савдо вазирининг халқаро савдо бўйича ўринбосари Мариса Лаго билан учрашди.

Дастлаб, Ўзбекистонда IТ Парк томонидан амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида тақдимот ўтказилди.

Шундан сўнг, музокаралар чоғида ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтириш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди. AҚШ Савдо вазирлиги вакили ўзаро савдо ва сармоявий алоқаларни кенгайтириш ва Ўзбекистонда AКТ соҳасини ривожлантиришга қаратилган қўшма дастур ва ташаббусларни илгари суришда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Мариса Лаго AҚШ Савдо вазирлиги бундан кейин ҳам Ўзбекистон билан яқин ҳамкорлик қилишини ва мамлакатимиздаги ўзгаришларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади.

Учрашув давомида Ўзбекистонда IТ экспорти ҳажмини жорий йилда 100 миллион долларга етказиш мақсад қилингани айтиб ўтилди. Шу, жумладан, ушбу экспорт ҳажмини оширишда Aмерика БПО компанияларининг ўрни катталиги айтиб ўтилди. Ушбу йўналишда ҳамкорликни янада кенгайтириш, юқори маошли иш ўринларини яратиш бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Шундан сўнг меҳмонларга IТ Парк биноси фаолияти ва у ерда қад ростлаётган бинолар таништирилди. Делегация аъзолари Ўзбекистонда бу каби ўзгаришлар ва IТ соҳасига қаратилаётган эътиборни юксак баҳолади.

ЎзА