Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган заргарлик маҳсулотлари сифатсизми?
15:56 / 2021-06-15

Заргарлик маҳсулотлари бутун дунёда харидоргир. Ушбу тармоқда жаҳон бўйлаб ишлаб чиқариш ҳажми йилига 5-6 фоизга ўсаётгани, товар айланмаси 250 миллиард доллардан ошаётгани бу соҳада улкан бозор борлигини кўрсатади.

Маълумки, мамлакатимизда бу соҳа кўп йиллар эътибордан четда қолиб келган. Заргарлик корхоналари асбоб-ускуналарининг 80 фоизи эскириши оқибатида соҳада ишлаб чиқариш талабга жавоб бермаган.

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси мутасаддилари иштирокида соҳада амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда заргарлик соҳасида ҳам изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Соҳа бўйича етакчи хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилиб, эркин иқтисод ва саноатни ривожлантиришга қулай шароит яратилмоқда.  

Жумладан, Президентимизнинг 2019 йил 18 майдаги «Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига мувофиқ, 2022 йилнинг 1 июлига қадар қимматбаҳо металлар ва маҳаллий заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш обороти қўшилган қиймат ва акциз солиғидан ва рўйхат бўйича Республикага олиб кириладиган қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар божхона тўловларидан озод этилиши белгилаб қўйилди. Соҳага чет эл инвестицияларини фаол жалб этиш, рақобатбардош ва сифатли заргарлик буюмларини тайёрлашда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун қулай шарт-шароитлар яратилди.

Жорий йилнинг 1 февраль ҳолатига олтин захираларининг соф ҳажми йил бошидан бери 8,1 тоннага ошди ва бу олтин-валюта захираларининг 482 миллион долларга кўпайишига ёрдам берди.

Пойтахтимизнинг Чилонзор туманида ишга туширилган “Gold Moon Tashkent” масъулияти чекланган жамияти яратилаётган имкониятлар натижаларидан биридир.

Қиймати қарийб 21 миллион доллар бўлган мазкур лойиҳа доирасида йилига 6 тонна заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш қуввати ташкил этилган. Италия, Германия ва Туркиядан замонавий асбоб-ускуналар келтирилиб, ўрнатилган. Ишга 200 дан ортиқ моҳир заргар жалб қилинган.  

Италиялик дизайнер ва техник ходимлар уларга ўз маҳорат ва тажрибаларини ўргатмоқда.

– Маълумки, Туркия давлати заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш соҳасида етакчи давлатлардан ҳисобланади, – дейди "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Нодир Мираҳмедов. – Афсуски, мамлакатимизда мазкур соҳа маълум муддат орқада қолиб, заргарлик корхоналари асбоб-ускуналарининг аксарият қисми эскирганлиги туфайли ўзбек миллий заргарлик буюмлари сифати талабга жавоб бермаган. Туркия, Италия давлатларида ишлаб чиқарилаётган заргарлик маҳсулотларининг олдида қиймати ҳам, сифати ҳам паст бўлган. Аммо қисқа фурсат ичида мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган заргарлик маҳсулотларига ҳам хорижий давлатлардан қизиқиш билдирилмоқда. Бугун ишонч билан айта оламизки, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган заргарлик маҳсулотлари ҳам ҳар қандай хориж давлатларининг бозорида етакчи ўринларда турибди. Шу йил 11-12 июн кунлари Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида ташкил этилган “Made in Uzbekistan” шоу-румида ўзбек миллий заргарлик буюмлари ҳам намойиш этилди. Унда “Колибри Голд”, “Фонон”, “Караван Силвер”, “Жасмин жевеллере”, “Карато”, “Dуру зар”, “Зиннур Голд” ва “Гавҳар” каби миллий бренд маҳсулотларимиз иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.  

Таъкидлаш лозимки, шоу-румда миллий маҳсулотларимиз 5 йилдан буён намойиш этиб келинади.

 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА