Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сони ортиб бормоқда
Миллий статистика қўмитаси уй хўжаликлари танланма кузатуви натижасига кўра, 2025 йил январь–август ойларида мамлакат аҳолисининг 94,2 фоизи интернетдан фойдаланган.
Йиллар кесимида интернетдан фойдаланувчилар улушида қуйидагича ўсиш қайд этилган:
2021 йил – 76,6 %
2022 йил – 83,9 %
2023 йил – 89 %
2024 йил – 93,3 %
2025 йил (январь–август) – 94,2 %
Ҳамроз Баянов,
ЎзА