Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда “In-vitro” банан етиштирилмоқда (+видео)
17:01 / 2024-12-12

Дунёнинг кўпгина мамлакатларида экинларни микроклонли кўпайтириш биоиндустрияси яхши йўлга қўйилган бўлиб, бу иш билан ўнлаб корхоналар шуғулланмоқда. Масалан, Францияда гул кўчатларининг 94 % шу усул билан етиштирилади. АҚШ да эса 100 дан ортиқ корхонада манзарали ўсимликлар, сабзавот ҳамда дала экинлари, мевали ва ўрмон дарахтларининг кўчатлари “in-vitro” усулида парвариш қилинади.

Бундай усулда соғломлаштирилган мева ва резавор мевали кўчатларни етиштириш бўйича Голландия, Туркия, Испания, манзарали ўсимликларни шу усулда етиштириш бўйича эса Италия етакчилик қилмоқда. 

Ўзбекистонда ҳам илк бор интродуксия қилинган тропик мева экинларини “in-vitro” шароитида микроклонал кўпайтириш технологияси ишлаб чиқилди ва бу усул Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг “Мева экинлари биотехнологияси” лабораториясида муваффақиятли амалга оширилди. Бу йўналишдаги тажрибалар бир вақтнинг ўзида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида синовдан ўтказилди. 

Интродуксия қилинган тропик мева экинларидан банан ўсимликларини “in-vitro” шароитида микроклонал кўпайтириш технологиясини ишлаб чиқиш ҳамда кўчатчилигини ташкил этиш бўйича тажриба олиб борган ёш олимларимиз уни маҳаллий иқлим-шароитга мослаштира олишди. 

Бугунги кунда соҳа олимлари олдидаги яна бир долзарб масала - бу мевали боғлардан сердаромад ва юксак рентабеллигини таъминловчи таъсирчан ва самарали воситаларини ишлаб чиқишдир. Актуал масалалар қаторига яна мавжуд навларни такомиллаштириш, уларни совуққа, касалликларга чидамли, ҳосили мўл ва сифатли янги навлар билан тўлдириш, кўчат етиштириш, тропик мевали ўсимликларни ўстириш, экологик тоза, органик маҳсулот олиш ва уни қайта ишлашнинг янги технологиясини ишлаб чиқишдан иборатдир. 

Банан ўсимлиги турларини кўпайтириш ҳамда ҳосилдорлигини оширишда жаҳондаги энг самарали навлар танлаб олинди. Ушбу навлар “in-vitro” шароитида вируссиз, генетик жиҳатдан бир хил кўпайтириш технологияси ишлаб чиқилди. Эндиги вазифа маҳаллийлаштирилган кўчатларни республикамиз бўйича оммавийлаштиришдир. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/-cmfd8GNndg" title="Oʻzbekistonda “In-vitro” banan yetishtirilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Аброр Содиқов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА