Ўзбекистонда илк маротаба 1- Халқаро фармацевтика форуми бўлиб ўтмоқда (+Видео)
Мазкур форум давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб қувватлаш, ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини кўпайтириш, йирик хорижий компаниялар билан ҳамкорликда юқори салоҳиятли лойиҳаларни амалга ошириш вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Тадбир давомида Ўзбекистонда фармацевтика тармоғини ривожлантириш, унинг сармоявий имкониятлари, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, қўшма корхоналар ташкил этиш ҳамда пандемия ва Тараққиёт стратегиясининг МДҲ давлатлари фармацевтика бозорига таъсири, фармацевтика соҳасида хусусий мулк ҳимояси каби масалалар муҳокама этилди.
<iframe width="1904" height="800" src="https://www.youtube.com/embed/usG9eLIK4jo" title="Ўзбекистонда илк маротаба 1- Халқаро фармацевтика форуми бўлиб ўтмоқда" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>
М.Эшмирзаева, Н.Абдувоитов (видео)