Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда илк бор кўп даражали (Multi-level) тест тизими жорий этилади
16:48 / 2022-02-22

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш синовларида амалдаги ҳар бир даража (А2, В1, В2, С1) учун алоҳида имтиҳон топшириш тартибига қўшимча умумлаштирилган кўп даражали (Multi-level) тест тизими (В1, В2, С1) жорий қилинади. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Multi-level тест тизими хорижий мамлакатларда кенг қўллаб келинади. Ўзбекистонда илк бор жорий этилмоқда. Бунда талабгор бир марта имтиҳонларда иштирок этиб, натижаларига кўра, қайси даражага мослиги аниқланади ва тегишли даража сертификати берилади.
Кўп даражали тест тизими 2022 йил 1 мартдан – инглиз тили учун, 2022 йил 1 ноябрдан – немис, француз ва араб тиллари учун жорий этилади.

Кўп даражали тест синови «тинглаб тушуниш» ва «ўқиш» бўлимларининг ҳар бири 35 та топшириқдан, «ёзма иш» бўлими иккита ёзма топшириқдан (биринчи топшириқ – 100-150 та сўздан, иккинчи топшириқ – 200-250 та сўздан) иборат бўлса, «гапириш» бўлими топшириқларнинг 3 та туридан иборат бўлади.

Маълумотнома олиш учун малака имтиҳонлари йил давомида икки марта – апрель ҳамда октябрь ойларида ўтказилади. Талабгорлар малака имтиҳонлари учун йил давомида рўйхатга олинади. Талабгорларни рўйхатга олиш апрель ойида ўтказиладиган малака имтиҳони учун 31 март санасида, октябрь oйида ўтказиладиган малака имтиҳони учун 30 сентябрь санасида якунланади.

Файзулло Яҳёев, ЎзA