Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда “HealthBuddy+” чат боти ишга туширилди
16:33 / 2021-08-05

Янги интерактив платформа "COVID-19" ва вакциналар тўғрисида ишончли маълумотларни ўз вақтида тақдим этади.

UNICEF ва ЖССТ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда "COVID-19" бўйича тасдиқланган маълумотлар билан ўз вақтида  танишиш имконини берувчи “HealthBuddy+”  чат ботини ишга туширди.

– Нотўғри маълумотларни тарқатиш "COVID-19"га қарши курашдаги энг катта муаммолардан биридир, – дейди  Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Нурмат Отабеков. – Аниқ ва тасдиқланган маълумотларга эга бўлиш имконини берадиган ушбу телеграм бот ундан фойдаланувчиларга "COVID-19" ҳақида хабардор бўлишга ҳамда вирус ва вакциналар ҳақидаги миш-мишларга ишонмасликларига ёрдам беради, деб умид қиламиз.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотиинг Европа минтақавий бюроси ва UNICEFнинг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича ваколатхонаси томонидан ишлаб чиқилган мазкур “HealthBuddy+” лойиҳаси минтақадаги мамлакатларга "COVID-19" тўғрисида далилларга асосланган ахборот билан танишиш ҳамда миш-мишлар ва нотўғри маълумотлар ҳақида хабар беришда фаол иштирок этиш имконини тақдим этиш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, Европа ва Марказий Осиё мамлакатларининг маҳаллий тилларида таёрланади.

– Мазкур ботнинг Ўзбекистонда ишга туширилиши коронавирус ва унга қарши вакциналар тўғрисида ишончли манбаларни тақдим этиш орқали бу мавзу атрофида тарқалаётган нотўғри маълумотлар тарқалишини бартараф этиш ва шу йўл билан "COVID-19"га қарши чоралар самарадорлигини оширишга ёрдам берадиган яна бир муҳим босқичдир, – дейди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лианн Куппенс.

“HealthBuddy+” чат боти фойдаланувчиларни қизиқтирган саволларга максимал даражада жавоб беришга мўлжалланган. Агар жавоб бўлмаса, мутахассислар гуруҳи ушбу савол бўйича янги маълумотлар пайдо бўлиши биланоқ чат ботдаги маълумотларни янгилайди.

– “HealthBuddy+” "COVID-19" ҳақида аниқ, фойдаланувчилар учун қулай шаклдаги маълумотларни тақдим этиб, қарор қабул қилишда ёрдам берадиган восита бўлади, деб умид қиламиз, – дейди  UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде. – Охир оқибат, бу жамоаларга оилалар ва болаларни пандемия пайтида ва ундан кейин касаллик ва вакциналар тўғрисида нотўғри маълумотлардан ҳимоя қилишга ёрдам бериши мумкин.

Чат бот пандемия билан боғлиқ турли мавзулардаги, жумладан, "COVID-19" симптомлари, юқиш йўллари, ниқобдан фойдаланиш, ижтимоий масофа сақлаш, руҳий саломатлик ва вакцинани ишлаб чиқиш бўйича маълумотларни тўплайди. Вирус ва у билан кураш борасидаги янги маълумотлар чат ботда доимий равишда янгиланиб борилади.

“HealthBuddy+”  ушбу веб саҳифаларда мавжуд:   www.sanepid.uz, www.yumh.uz        

Телеграм бот шаклида: @HealthBuddyBot

 

Моҳигул Қосимова, ЎзА