French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда ҳайвонлар учун COVID-19 вакцинаси синовдан ўтказилади
13:56 / 2021-04-12

Хабарингиз бор, Россия федерациясида ҳайвонлар учун мўлжалланган COVID-19га қарши “Карнивак-Ков” вакцинаси рўйхатдан ўтказилди.

Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Айни пайтда олимлар мазкур эмлама билан эмлангандан кейин ҳайвон танасида ковидга қарши иммунитет қанча вақт сақланишини ўрганмоқда. Мавжуд маълумотларга кўра, унинг энг кам муддати олти ой. Оммавий ишлаб чиқариш апрель ойи охирларида бошланиши кутилмоқда.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси мутахассислари ва қўмита ҳузуридаги Ҳайвон касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат ҳавфсизлиги давлат илмий маркази олимлари россиялик ҳамкасблари билан мазкур вакцинанинг синов жараёнларини Ўзбекистонда ҳам ўтказиш бўйича музокаралар олиб боришмоқда.

Эмламанинг биринчи босқич синов жараёнлари юқори самара берса, иккинчи босқич синов жараёнлари мамлакатимизда ҳам ўтказилади.