Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда Халқаро аёл судьялар куни нишонланди (+видео)
21:12 / 2026-03-05

10 март – Халқаро аёл судьялар куни. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеясининг 2021 йил 28 апрелда қабул қилинган резолюциясига биноан бу кун халқаро байрам сифатида нишонланади.

Мазкур сана ҳамда Ўзбекистон суд тизими тарихида илк бор Аёл судьялар ассоциацияси ташкил этилгани муносабати билан Тошкент шаҳрида тантанали байрам тадбири ўтказилди. 

Мазкур сана муносабати билан давлатимиз раҳбарининг “10 март – Халқаро аёл судьялар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармони эълон қилинди. 

Байрам тадбирида юксак давлат мукофотлари ўз эгаларига тантанали равишда топширилди. 

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан ташкил этилган тадбир доирасида “Одил судловни амалга оширишда аёл судьялар ўрни” мавзусида халқаро конференция ҳам бўлиб ўтди. 

Тадбирда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни асраб-авайлаш Янги Ўзбекистон давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айлангани таъкидланди. 

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда нодавлат тузилмаларда фаолият юритаётган кўплаб аёл раҳбарлар ҳиссаси сезиларли даражада ўсиб бораётгани ушбу саъй-ҳаракатларнинг амалий натижасидир.

[gallery-28005]

Бугунги кунда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг 38 фоизи, Сенат аъзоларининг 27 фоизини аёллар ташкил этади. Ҳозирги пайтда суд тизимида ҳам 246 нафар аёл судья одил судловни амалга оширишда фаол иштирок этмоқда.

– 2023 йилда Мароккода Халқаро аёл судьялар ассоциациясининг мажлисларидан бирида иштирок этганимизда, Ўзбекистонда ҳам шундай тузилма бўлишини орзу қилганмиз,  деди Олий суд раисининг ўринбосари Малика Қаландарова. – Давлатимиз раҳбарининг суд тизимига, аёл судьяларга эътибори натижасида мамлакатимизда илк бор Аёл судьялар ассоциацияси ташкил этилди ва 2026 йил 27 февралда рўйхатдан ўтказилди. Бундан кўзланган асосий мақсад – суд тизимида аёл судьяларнинг ўрни ва ролини янада мустаҳкамлаш, уларнинг касбий салоҳиятини ошириб бориш, бу борада гендер тенгликни таъминлаш орқали одил судлов самарадорлигини янада юксалтиришдир. Куни кеча Президентимиз фармони билан 10 нафар аёл судья Ватанимизнинг юксак давлат мукофотлари билан тақдирлангани ҳам байрам кайфиятига кайфият қўшди. 

Янги ташкил этилган ушбу Ассоциация олдида судьяларнинг юксак ахлоқий мезонларга содиқлиги, касбий мустақиллиги ва масъулиятини таъминлаш сингари муҳим устувор вазифалар туради. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, бунда, айниқса, аёллар, болалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонлар манфаатларини таъминлаш Ассоциация фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. 

Ўзбекистон Аёл судьялар ассоциацияси фаолиятида суд амалиётини такомиллаштириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш орқали адолат мезонларини ҳаётга изчил татбиқ этишга интилади. Шунингдек, аёл судьяларнинг касбий малакасини ошириш, илғор халқаро тажрибаларни ўрганиш ва замонавий ёндашувларни жорий этиш орқали судьялар фаолияти самарадорлигини юксалтиришга алоҳида аҳамият қаратилади.

– Қўшалоқ байрамлар арафасида юксак мукофот билан тақдирланганимдан мамнунман, – деди “Шуҳрат” медали соҳибаси, Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро суди раиси Соҳибахон Йўлчиева. – Мукофот, албатта, катта масъулият юклаши билан бирга, ўз касбимизга садоқат билан хизмат қилишга катта рағбат ҳам берди. Бунинг учун Давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик билдираман.   

“Одил судловни амалга оширишда аёл судьялар ўрни” мавзусидаги халқаро конференцияда бир қатор хорижий давлатлар, хусусан Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон Республикаларининг Халқаро аёл судьялар ассоциацияси вакиллари иштирок этди.

Конференцияда суд-ҳуқуқ тизимида аёл судьяларнинг ўрни ва аҳамиятини янада мустаҳкамлаш, бу борада илғор хорижий амалиётни таҳлил қилиш,  тажриба алмашиш, гендер тенгликни таъмин­лаш ҳамда одил судловни самарали амалга ошириш масалалари миллий ва халқаро экспертлар томонидан қизғин муҳокама қилинди.

Халқаро экспертлар Ўзбекистон Аёл судьялар ассоциацияси адолат ва қонун устуворлигига содиқ ҳолда жамият ишончига муносиб хизмат қилиш, инсон қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳамда суд ҳокимияти нуфузини юксалтириш йўлида изчил фаолият олиб боришига ишонч билдирди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/_XOSMgnQF6k" title="O`zbekistonda Xalqaro ayol sudyalar kuni nishonlandi " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Норгул Абдураимова,

Сарвар Ўрмонов (сурат),

Дониёр Ёқубов (виедо),

Искандар Исматов(монтаж), ЎзА