Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда Германия ОАВ учун пресс-тур
11:47 / 2023-03-24

Германиянинг етакчи ОАВ вакиллари учун Ўзбекистонда пресс-тур бошланди. 19 март куни бошланган мазкур тадбир 7-9 март кунлари бўлиб ўтган “ITB-Berlin” туризм ярмаркасида эришилган келишув асосида Маданият ва туризм вазирлиги, мамлакатимизнинг Германиядаги элчихонаси ҳамда “Berlin Korrespondentenburo-International Media Project” компанияси томонидан уюштирилган.

Ташкилотчилар 50 миллиондан зиёд обуначига эга Германия ОАВ – “ZDF”, “F.A.Z.”, “Sächsische Zeitung”, “Berliner Zeitung”, “C3” ва “Berliner Korrespondentenbüro-International Media Projects” каби расмий манбалар саҳифаларида юртимиз туристик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадини кўзлаган. Қолаверса, шу орқали нафақат Германия, балки бошқа хорижлик сайёҳлар орасида ҳам Ўзбекистоннинг сайёҳлик имижини янада яхшилаш кўзда тутилган.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, хорижий ОАВ вакиллари 25 мартга қадар Самарқанд, Бухоро, Тошкент вилоятлари ва пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойлари билан танишиш имконига эга бўлишади.

 

ЎзА