Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидалари тасдиқланди
15:39 / 2024-06-06

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ:

электр энергияси истеъмолчилари ва таъминотчи корхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларнинг жавобгарлиги;

электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш устидан давлат назорати;

истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш тартиби;

электр энергияси учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини назарда тутувчи Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари;

табиий газ истеъмолчилари ва таъминотчи корхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларнинг жавобгарлиги;

табиий газга бўлган йиллик эҳтиёжни аниқлаш тартиби; 

истеъмолчиларни табиий газ тармоқларига улаш тартиби; 

табиий газ учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби;

табиий газдан оқилона, хавфсиз фойдаланиш ва уни нормалашни назарда тутувчи Табиий газдан фойдаланиш қоидалари тасдиқланди.

                                                                                                                        ЎзА