Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда ДХШ асосида очилган боғчалар 1,3 минг, оилавий шаклдаги боғчалар сони эса 20 мингдан ошди
18:50 / 2022-12-27

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева иштирокида брифинг ташкил этилди.

Мактабгача таълим соҳасида нодавлат секторни ривожлантиришнинг замонавий механизмлари, хусусан давлат-хусусий шерикликнинг 10 дан ортиқ янги шакллари меъёрий-ҳуқуқий базаси шакллантирилган ҳолда, соҳани ривожлантиришга қаратилган кенг имтиёзлар жорий этилди.

Бугунга қадар 172 минг 525 қувватли 1638 та битимлар имзоланган бўлиб, шундан 262 тасида кредит маблағлари жалб этилмаган. Қолган 118 минг 42 қувватга эга 1190 та лойиҳага 2,1 триллион сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилган. Шу билан бирга, мазкур лойиҳаларга тадбиркорлар томонидан 1,3 триллион сўм инвестиция маблағлари сарфланган. Бугунги кунда 1 минг 301 та давлат-хусусий шериклик асосидаги (йирик лойиҳалар) ҳамда 20 минг 408 та оилавий шаклдаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритиб келмоқда.

Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш мақсадида нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига 2018-2022-йиллар давомида жами 4,03 триллион сўм миқдорида субсидиялар ажратилди.

Соҳага инвестицияларни жалб этишда кенг имкониятлардан фойдаланилмоқда. Хусусан Саудия Тараққиёт жамғармаси иштирокида амалга ошириши белгиланган лойиҳалар бўйича 10,9 миллион АҚШ доллари эквивалентида “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси қарз битими имзоланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, мазкур лойиҳа доирасида маблағарини тадбиркорларга қайта кредитлаш мақсадида 3 томонлама, яни Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда 9 та тижорат банклари билан битимлар имзоланди.  

Ҳозирги кунда 16 та лойиҳа бўйича ресурс маблағларини олиш юзасидан тижорат банклари томонидан СТЖга тўлов талабномалари юборилган ҳамда 6 та лойиҳага 2,06 миллиард сўм маблағлар тадбиркорларнинг тижорат банкларидаги хисоб рақамларига келиб тушган. Ушбу лойиҳани амалга ошириш натижасида 4870 нафар болалар мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинади ҳамда 390 га якин иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

ДХШ асосидаги мактабгача таълим ташкилотларига бюджет субсидиясини ажаратиш тизими шаффофлигини таъминлаш ҳамда коррупция ҳолатларининг олдини олиш мақсадида тизимни рақамлаштириш ишлари олиб борилди ва Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизими (НМТТБАТ) жорий этилди.

2022 йил 1 апрелдан бошлаб Сирдарё вилоятида ҳамда 2022 йилнинг 1 июнидан бошлаб республикамизнинг барча ҳудудлардаги МТТларга синов тариқасида фойдаланиш учун жорий этилди ва доимий равишда такомиллаштирилиб борилди. 

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб барча нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида (нодавлат МТТлар) жорий этилди ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ва компенсациялар миқдорларини ходимларнинг ишга келиб-кетиши ҳамда тарбияланувчиларнинг давоматидан келиб чиқиб автоматик равишда ҳисоблаб чиқиш бошланди.  

М.Қосимова, ЎзА